“Харьковга қилинган бу ҳужум ҳарбий жиноятдир. Бу Россия Федерациясининг давлат терроризмидир. Бундан кейин Россия - террорчи давлат. Шубҳасиз. Ва бу расман тан олиниши керак. Биз дунёнинг барча давлатларини босқинчининг ушбу жиноий тактикасига зудлик билан ва самарали жавоб беришга ва Россия давлат терроризмини амалга ошираётганини эълон қилишга чақирамиз. Биз халқаро судларда террорчилар тўлиқ жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз”, — деди Зеленский.
Унинг қайд этишича, ракета Белгороддан учирилган, Озодлик майдонида эса ҳарбий нишон йўқ. Давлат раҳбари Харьков ва Киев ҳозир Россия учун энг муҳим нишон эканлигини таъкидлади.
"Террор бизни синдиришга қаратилган. Пойтахтимизга худди Харьковга ҳужум қилингандек ҳужум қилинмоқда. Шунинг учун бугун пойтахтни ҳимоя қилиш давлат учун асосий устувор вазифадир. Душманни тўхтатиш учун Украинанинг барча шаҳарларида ҳамма нарса қилиниши керак. Ҳарбийлар ва ҳар бир шаҳарнинг фуқаролик органлари бу учун масъулдир. Аммо Киев алоҳида. Агар биз Киевни ҳимоя қилсак, давлатни ҳимоя қиламиз. Киев мамлакатимизнинг юраги. Ва у уриб туриши керак. Ва у ғалаба қозониш учун уриб туради", дея қўшимча қилди у.
Бугун, 1 март куни душман Харьков вилояти давлат маъмурияти биноси, Опера театри, филармония ва турар-жой массивининг бир қисмини ўққа тутди. Босқинчилар томонидан Харьков вилояти давлат маъмурияти биносининг ўққа тутилиши натижасида олти киши, жумладан, бир бола жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар сони аниқланмоқда.
Зеленский дунёни душманнинг Харьков марказига зарбасига эътибор қаратишга ва Россияни террорчи давлат сифатида тан олишга чақирди
Украина президенти Владимир Зеленский жаҳон давлатларини Россиянинг Харьков шаҳридаги Свобода майдонига қилган ҳужумини қоралаб, Россияни террорчи давлат деб эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг видеомурожаатида маълум қилди, деб ёзади УНН.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди