“Уларнинг фикрича, санкциялар қўлланилиши бизни позициямизни ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмаслиги аниқ. Ҳеч биримиз барқарор позициямизни ўзгартирмаймиз”, — деди Песков.
Шу билан бирга, у Кремл Владимир Зеленскийни Украинанинг қонуний президенти сифатида кўришда давом этишини таъкидлади. “Ҳа, у Украина президенти. Лекин, албатта, президент қуролларни тушириш буйруғини бериши мумкин, шундан кейин эса қурбонлар бўлмайди”, — деди Россия президентининг матбуот котиби.
Кремл вакили АҚШни Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг асосий айбдори деб атади. “Умуман олганда, санкциялар учун бундай апологистлари АҚШдир. Улар санкциялар фанатидир. Табиийки, бу амалиётга содиқлик, худди бацилла каби, энди Европага тарқалди”, — дея қўшимча қилди Песков.
Кремль: РФ раҳбарияти санкциялар туфайли ўз позицияларини ўзгартирмайди
Американинг санкциялар қўллаш амалиёти "бацилла каби" Европа Иттифоқига тарқалди. Бироқ санкциялар қўлланилиши Россия расмийларини ўз позициясини ўзгартиришга мажбур қилолмайди. Бу ҳақида Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси