Бу ҳақида у Deutschlandfunkга берган интервьюда маълум қилди.
Германия вазирининг сўзларига кўра, гап кунлар ҳақида эмас, балки соатлар ҳақида кетяпти.
У Украинани Россия босқинига қаршилик кўрсатишда қўллаб-қувватлашни муҳим деб атади.
6 февраль куни Германия расмий равишда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини фонида Киевга қурол етказиб беришга қарор қилди. Гап 500 та Stinger кўчма зенит-ракета тизимлари ва минг дона танкга қарши техника ҳақида кетяпти.
Украина учун қурол-яроғлар йўлга чиқди — Германия мудофаа вазири
Германия мудофаа вазири Кристине Ламбрехтнинг хабар қилишича, унинг мамлакати Украинага ваъда қилган қурол-яроғлар йўлга чиқди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
