“Европа Иттифоқида ҳам Кремл ОАВларининг машинаси блокланади. Давлатга қарашли РТ ва Спутник, шунингдек, уларнинг филиаллари энди Путин урушини оқлаш учун ёлғон тарқата олмайди”, — деди фон дер Ляйен.
Европа Иттифоқи барча рус самолётлари учун осмонни ёпади, бир қатор рус банкларини SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўяди ва Россия Федерацияси Марказий банкининг барча активлари музлатилади. Шунингдек, Россияни Украинага кенг кўламли бостириб киришда қўллаб-қувватлаётган Александр Лукашенко режимига қарши янги санкциялар пакети жорий этилади.
Европа Иттифоқида Russia Today ва Sputnik блоклаб қўйилади
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида Европа Иттифоқи Кремлнинг ташвиқот воситаларини, хусусан, RT ва Sputnik телеканалларини ҳамда уларнинг филиалларини блоклайди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 27 февраль куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди