У журналистлардан фақат расмий Россия манбалари бўйича» ёзишни талаб қилди.
Сўнгги соатларда интернетда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот ресурслари томонидан тасдиқланмаган ва ишончсиз ахборотларни тарқатиш ҳолатлари сони сезиларли даражада ошди.
Роскомнадзор оммавий ахборот воситалари ва ахборот ресурсларига Луганск Халқ Республикаси ва Донецк Халқ Республикасидаги вазият муносабати билан махсус операция ўтказиш бўйича ўз материаллари ва нашрларини тайёрлашда улар фақат расмий Россия манбаларидан олинган ахборот ва маълумотлардан фойдаланишлари шартлигини маълум қилади.
Роскомнадзор сохта маълумотлар тарқатганлик учун Россия қонунчилиги беш миллион рублгача жарима шаклида маъмурий жавобгарликни, шунингдек фейк материалларни дарҳол блокировка қилишни назарда тутишини эслатди.
Роскомнадзор ОАВлардан Украина билан уруш ҳақида «фақат расмий Россия манбалари бўйича» ёзишни талаб қилмоқда
Роскомнадзор оммавий ахборот воситаларини Россиянинг Украинага қарши ҳарбий операциясини ёритишда ёлғон маълумотлари нашр қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар