"Германия канцлери Олаф Шольц «Шимолий оқим-2» газопроводини сертификатлашни тўхтатишни топширди. Хўш, янги дунёга хуш келибсиз", – деди Медведев Twitter ижтимоий тармоғи орқали мурожаатида.
Ҳозирда у Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг муовини лавозимини эгаллаб турибди. 21 февралда Медведев РФ Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисида Россия томонидан босиб олинган Луганск ва Донецк вилоятлари ҳудудлари мустақиллигининг тан олишини шахсан қўллаб-қувватлади.
22 февраль ҳолатига Нидерландияда TTF хабида табиий газ нархи минг кубометри учун 900 долларни ташкил қилади.
22 февраль куни Германия ҳукумати Россия томонидан Украинага қарши агрессия – босиб олинган Донбас ҳудуди «республика»ларини тан олишга жавобан «Шимолий оқим-2» газопроводини сертификатлашни тўхтатиш ҳақидаги қарорини эълон қилди.
Аввалроқ «Шимолий оқим-2» газопроводини сертификатлаш давом эттирилиши ва 2022 йилнинг иккинчи ярмидан ишга туширилиши кутилганди. Газопровод қуриб битказилган ва газ билан тўлдирилган.
Медведев «Шимолий оқим-2» тўхтатилиши туфайли Европага 2000 евролик газ билан таҳдид солди
Россия Федерацияси собиқ президенти Дмитрий Медведев Германиянинг «Шимолий оқим-2» газопроводини сертификатлашни тўхтатиш ҳақидаги қарорига изоҳ бериб, «яқин орада европаликлар минг кубометр газ учун 2000 евродан тўлайди» деб айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди