"Ҳурматли украиналиклар, душманнинг бизни синдириш режаси иш бермади. Украина жанг қилмоқда ва у муваффақиятли курашмоқда. Украина қуролли кучлари рус босқинчиларига катта зарар етказди. Бугун ўнлаб - агар юзлаб бўлмаса - душманлар солинган тобутлар Россияга қайтиб кетади. Биз Шарқда мудофаа чизиғини ушлаб турдик, душман орқага чекинди", - дейди вазир.
"Босқинчилар аллақачон 6 та самолёт, 2 та вертолёт, 5 та танкдан айрилган. Мен Украинанинг ҳар бир ҳимоячиси билан фахрланаман" - дея қўшимча қилди Резников.
Тафсилотлар
У Украинанинг халқаро ҳамкорлари билан суҳбатлашди ва "бизда кўпроқ қурол, кўпроқ ҳимоя бўлади", деб ишонтирди
"Аммо бизнинг асосий ҳимоямиз - армиямиз ва халқимиз. Мен қурол ушлашга тайёр бўлган ҳар бир кишини ҳудудий мудофаа кучларига қўшилишга чақираман. Биз барча тартибларни соддалаштирдик, фақат паспортингизни олинг, сизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Биз иккиланмасдан уни душманга қарши ишлатишга тайёр бўлган ватанпарварларга қурол берамиз", - дея қўшимча қилди у.
Босқинчилар 6 та самолёт, 2 та вертолёт, 5 та танкни йўқотди - Резников
Бугун ўнлаб - агар юзлаб бўлмаса - душманлар солинган тобутлар Россияга қайтиб кетади. Босқинчилар аллақачон 6 та самолёт, 2 та вертолёт, 5 та танкдан айрилган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири Алексей Резников видеомурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади УНН.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди