"Менинг нутқим мавзуси - Украинадаги воқеалар ва бу биз учун, Россия учун нима учун жуда муҳимлигидир", - дея бошлади Россия Федерацияси Президенти ўз нутқини.
Мурожаатнинг биринчи қисмида Путин СССР парчаланиб кетгани, натижада мустақил Украина пайдо бўлганлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди, замонавий Украинадаги коррупция ва коммунал тўловлар юқори эканлиги ҳақида гапирди, Украинадаги агрессив ҳаракатлар хорижий махсус хизматлар кўмагида амалга оширилганини айтди. Хорижий разведка хизматлари ва Украина ҳукумати ядро қуролини яратиши мумкинлигини ва "амалда НАТО базалари мамлакат ҳудудида жойлашган"лигини қўшимча қилди.
Украинанинг НАТОга қўшилиши, дейди Путин, Россия хавфсизлигига бевосита таҳдиддир.
Донбассда "давлат тўнтаришини қўллаб-қувватламаган" ва "ғор миллатчилигига" қарши бўлган "деярли тўрт миллион одам геноцидга учрамоқда", деди Путин.
Россияликларга мурожаат қилишдан бироз олдин Путин Германия ва Франция раҳбарларини ДХР ва ЛХРни тан олиш нияти ҳақида маълум қилган. Кремль матбуот хизматига кўра, улар бу қарордан “ҳафсаласи пир бўлган”, бироқ “алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган”.
21 февраль куни тушдан кейин Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда кенгаш раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Донбасс республикалари мустақиллигини тан олишни таклиф қилди. Бу таклиф йиғилишда қатнашганларнинг барчаси томонидан қўллаб-қувватланди.
Аввалроқ Путин Донбассдаги инқирозни ҳал қилиш доирасида Минск келишувларига риоя қилиш тарафдори эканини бир неча бор таъкидлаган эди. Ушбу шартномаларда ДХР ва ЛХР Украинанинг ажралмас қисми эканлиги қайд этилган.
Путин ДХР ва ЛХР мустақиллиги тан олиниши ҳақида эълон қилди
Россия Донецк ва Луганск халқ республикаларини мустақил давлатлар сифатида тан олади. Бу ҳақида россияликларга мурожаатида Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди