Исроил тўрт ойдан бери ишғол қилиб турган Хон Юнусдан чекиниб ортида вайронагарчилик ва оммавий қабрларни қолдирди. Исроилнинг ваҳшат “асар”ига эса БМТдан норозилик келди ва қабрларни мустақил ва қамровли шаклда тадқиқ қилишга даъват этди.
Исроил армияси 7 апрелда тўрт ой ишғолда тутган Хон Юнусдан чекинди. Чекиниши билан бирга шаҳарнинг турли жойларидан оммавий қабрлар топилиши бошланди. Уйларнинг харобалари ва йўл четларидан жасадларни тўплашга киришилди.
Фаластинликлар оммавий қабрларда кўрган даҳшатли манзараларини қуйидагича англатишди:
“Келиб шуни кўрдикки, Исроил биз дафн қилган минг нафар шаҳиднинг ҳаммасини қабрларидан чиқариб ташлаган экан. Эгниларидан кийимларни ўзгартиришган. Шаҳидларнинг кийимларида Исроил юлдузи кўриниб турарди. Фаластин халқини провокация қилиш учун шунчалик пасткашликка боришганки, ҳатто жасадларнинг устига смайликлар чизиб ташлаган.”
Хамас ҳам Ғазодаги Насир касалхонасидаги оммавий қабрлар Исроил армиясининг қилган жиноятлари миқёсини кўрсатишини таъкидлади.
Матбуот анжуманида БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик оммавий қабрлар ҳақидаги саволга “Хабарлар жуда хавотирли” деб жавоб берди.
Қабрлар жойлашган маконларни қамровчи ва мустақил тадқиқ этилиши кераклигини таъкидлаган Дюжаррик бу ишларнинг ўт очишни тўхтатиш учун сабаб эканлигини билдирди.
Фаластин расмий хабар агентлиги “WAFA” қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан Насир касалхонаси мажмуасида жойлашган оммавий қабрлардан аёл-эркак бўлиб турли ёшдаги жами 190 кишининг жасади топилганлигини хабар берганди.
БМТ оммавий қабрларни текширмоқчи
Исроил тўрт ойдан бери ишғол қилиб турган Хон Юнусдан чекиниб ортида вайронагарчилик ва оммавий қабрларни қолдирди. Исроилнинг ваҳшат “асар”ига эса БМТдан норозилик келди ва қабрларни мустақил ва қамровли шаклда тадқиқ қилишга даъват этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар