close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозон шаҳридаги мактаб маъмурияти ўқувчиларга намоз ўқишни тақиқлаяпти

Ўқувчиларга намоз тақиқланган Қозон шаҳридаги мактаблардан бирининг директори ўқувчилардан биринниг ота-онаси билан жанжаллашиб қолди ва жанжал вақти унинг қўлидан телефонини тортиб олди. Бу ҳақида блогер Расул Тавдиряков ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Гап Салмичи микрорайонидаги 173-актаб ҳақида бормоқда. Ота-оналар ушбу мактаб маъмурияти мусулмон ўқувчиларга ибодат қилишни тақиқлаётганидан шикоят қилмоқда. Болаларга танаффус пайти мактаб ёнида жойлашган масжидга боришга рухсат этилмаяпти.
Шу билан бир пайтда маъмурият болаларнинг дўконга бориши ва мактаб ёнида сигарета чекишига тўсқинлик қилмаяпти, таъкидлайди блогер. Директор билан суҳбат давомида болалардан бирининг отаси бу тақиқ сабабини айтишни суради смартфон ёрдамида видеосуратга олишга уринб кўрди. Суҳбат жанжал билан тугади, бунда директор эркакнинг қўлидаги телефонини тортиб олди.
Тавдиряков мактаб директорининг ҳаракатлари стресс оқибати эканлигига ва охир-оқибат, мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасида ўзаро тушунишга эришилишига умид билдирди.
Татаристонда барча муҳим вазифаларни эгаллаб олган исмоилоғачилар тариқати вакиллари мавлид билан банд бўлиб, бу муҳим воқеаларга ўз муносабатларини билдиришмади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase