close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба беришга тайёргарликни бошлади

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужумларни режалашни бошлади. Бу ҳақида Times of Israel нашри хабар топди.

2022 йил бир қатор операцияларга тайёргарлик бошланади. Миссия учун алоҳида маблағлар ажратилади ва ҳаво кучлари жангчилари учун ўқув режаси тузилади. Нашрда таъкидланишича, Исроил ҳукумати бу режаларни амалга ошириш учун миллиардлаб шекел ажратишга тайёр.
"Қоралама" босқичида бўлиб турган Исроил ҳаво кучлари зарба бериш режасининг баъзи жиҳатлари қисқа вақт ичида тайёр бўлиши мумкин. Бошқалар эса иложи борича ҳарбийларнинг ҳаракатларини муфассал ўйлаб кўришга бир йилдан кўпроқ вақт кетади. Бундай оғир зарбага тайёргарлик Исроил ҳаво кучлари энг устувор вазифага айланди ва тайёргарлик ўқув жадвалига бир ўзгаришлар киритишни талаб қилди.
Тел-Авив нафақат чуқур ер остида жойлашган Эроннинг ҳарбий иншоотларига зарба бериши, балки Эрон ҳаво мудофааси тизимини енгиш йўлини топиши керак бўлади. ЦАХАЛ, шунингдек, бутун минтақада Эрон ва унинг иттифоқчилари томонидан Исроилга қарши жавоб зарбасига тайёргарлик кўриши керак.
Шу йилнинг ёзида АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Теҳрон билан 2015 йилги ядровий битимга қайтиш бўйича Эроннинг янги раҳбарияти билан музокараларни давом эттиришини ваъда қилган эди. Эроннинг янги президенти Иброҳим Раисийнинг ўзи Эронга қарши барча санкциялар бекор қилинган тақдирда ҳам АҚШ президенти Жо Байден билан учрашишни истамаслигини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase