close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мулланинг набираси бўлган композитор аёл 90 ёшга тўлди

Композитор София Губайдулина 90 йиллик юбилейини нишонлади. У ҳақли равишда ажойиб бастакор ҳисобланади. У юздан ортиқ симфоник асарлар, солистлар, хор ва оркестр, чолғу ансамбллари учун композициялар, театр, кино ва мультфилмлар учун мусиқа ёзган.

Губайдулина 20 дан ортиқ фильмлар учун, жумладан, Станислав Говорухиннинг «Вертикал» ва Ролан Быковнинг «Чучело» фильми учун мусиқа ёзган. Унинг асарларидан бири ҳақиқатда бутун собиқ Иттифоқ ва бутун Россияда шаҳрат қозонган. Гап биринчи серияси 1967 йилда пайдо бўлган ва нафақат Россияда, балки бутун собиқ Иттифоқ ҳудудида ҳам жуда машҳур бўлган «Маугли» мультфильми учун мусиқа ҳақида кетяпти.
София (Сания) Губайдулина 1931 йил 24 октябрь куни Татаристон Республикасининг Чистополь шаҳрида туғилган. Отаси – Губайдулин Асгат Масгудович, муҳандис-геодезист. Онаси – Губайдулина Федосия, педагог. Бобоси – Масгуд Губайдулин, мулла бўлган.
1932 йил унинг оиласи Қозонга кўчиб ўтган. 1935 йил София Қозон шаҳрининг 1-сон мусиқа мактабига ўқишга кирган. 1946 йилдан 1949 йилгача Қозон мусиқа гимназиясида фортепиано ва композициялар бўйича, 1949 йилдан 1954 йилгача эса Қозон консерваториясида композиция, шунингдек, фортепиано бўйича ўқиган. 1954 йил Москва консерваториясига композиция ва фортепиано бўйича ўқишга кирган. 1963 йил композиция бўйича Москва консерваториясини аспирантурасини тугатган.
1969-1970 йилларда Губайдулина Москва электрон мусиқа экспериментал студиясида ишлаган ва Vivente – non vivente (Жонли – жонсиз, 1970) электрон пьесасини ёзган.
1979 йил Губайдулина композиторлар «кора рўйхати»га тушиб қолган ва қатор йиллар давомида радио ва телевидениеда чиқа олмаган.
1991 йил Губайдулина Германия стипендиясини олган ва Ворпсведе шаҳрида яшаган. 1992 йилдан бери Германиянинг Аппен шаҳрида яшайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase