Муса Ал-Қарний 14 йиллик қамоқ жазосидан сўнг "экстремист маҳбуслар" томонидан ўлгунича калтакланган, дея хабар берди 19 октабрь куни «Виждон маҳбуслари» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи.
"Экстремист маҳбуслар ал-Қарнийни боши ва юзига уришган, чунки қамоқхона маъмурияти уни улар билан жойлаштирган ва қариялар билан жойлаштиришдан бош тортганди", - дея хабар қилади инсон ҳуқуқлари гуруҳи твиттерида.
Ташкилотнинг маълум қилишича, калтаклашлар "ҳукумат унинг жасадини хайрлашиш учун оиласига топширишдан бош тортганига сабаб бўлган".
"Ал-Қарнийнинг ўлими ўтган шанба куни, 9 октябрда содир бўлган ва ҳукумат буни кечаги кунгача ошкор қилмаган", - дея қайд этди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Эслатиб ўтамиз, Ал-Қарний фиқҳ асослари бўйича докторлик илмий даражасига эга бўлган атоқли воиз ва олим эди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича хабарларга кўра, унга қамоқда шафқатсиз муносабатда бўлишган, жумладан, узоқ вақт бир оёқда туришга мажбур қилинган, тор камерада яккалаб қўйиб, электр токи билан қийнашган.
Саудиялик маҳбус Муса ал-Қарний бошқа маҳбуслар томонидан дўппослаб ўлдирилган
Яқинда биз диссидент-олим Муса ал-Қарний Саудия қамоқхонасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Инсон ҳуқуқлари фаоллари деярли зудлик билан қироллик ҳокимиятини шайхнинг ўлимида айблаб, қийноқлар ва тегишли даволаниш рад қилинганини эслатди. Аммо кейинроқ қўшимча маълумотлар пайдо бўлиб, эҳтимол шайхнинг ўлими сабабларини ойдинлаштиради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди