Айни пайтда Американинг Эт-Танф зонасидаги ҳарбий базаси ҳудудида деярли барча радиолокация станциялари, ҳаво мудофаа тизимлари, сунъий йўлдош алоқаси ва глобал позиция тизими бостирилгани маълум.
Гап етарли даражада кучли бўлган радиоэлектрон кураш тизими ҳақида боряпти. «Ўлик ҳудуд» радиуси 120-150 км атрофида бўлиб, нафақат Сурия, балки қўшни Иордания ва Ироқ ҳудудларининг бир қисмини ҳам қамраб олади.
Мутахассислар шунга эътибор қаратдики, Эт-Танф зонасида мобил ва сунъий йўлдош алоқаси билан мунтазам узилишлар рўй беряпти. Бунда Эт-Танф зонаси узра GPS воситалари ва сунъий йўлдош билан бевосита ахборот алмашиниш билан боғлиқ қатор электрон тизимлар амалда ишламаяпти. Бу бошқа нарсалар билан бир қаторда, махсус хизматларнинг маълумотларида кўрсатилганидек, самолётларни ушбу минтақа устидан кузатиш имкони йўқлигидан далолат беради.
Таҳлилчилар радиоэлектрон бостириш воситаларидан фойдаланиш АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар учун бир нечта космик аппаратлар билан алоқа қилиши шарт бўлган дронлар ва F-35 қирувчиларидан фойдаланишда жуда жиддий тўсиқлар яратаётганига эътибор қаратмоқдалар.
АҚШнинг шарқий Суриядаги базаси РЭБ комплекси томонидан тулиқ ўчирилмоқда
Америка Қўшма Штатларининг Россия ва Сурия ҳарбийларига қарши туришлари, шунингдек, Араб Республикаси ҳудудида Эрон ва унинг тарафдори бўлган тузилмаларга нисбатан кўрсатган қаршиликлари радиоэлектрон кураш тизимлари ёрдамида Сурия шарқидаги америка ҳарбий базасини "камал" қилишнинг бошланишига сабаб бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди