Дунёда 51 та ислом ўлкаси бор. Аҳолиси 1,5 миллиардга тенг. 22 та араб ўлкаси 360 миллион аҳолига эга. Мана шундай катта куч Ғазода биргаликда ҳаракат қилишда келиша олмаяпти. Бунинг сабаблари орасида биринчи фактор Усмоний давлатининг парчаланишидир.
Келинглар бунга изоҳ берайлик. Эрондан бошлаймиз. Инқилоб муҳофизлари қўмондони Қосим Сулаймоний 2020 йил январда АҚШ ҳужуми натижасида ўлдирилди. Бутун дунё Эроннинг биринчи рақамли генерали ўлдирилиши оқибатида Теҳроннинг бунга жавоб қайтаришини ва янги бир уруш аланга олиши ҳақида гапирарди.
Лекин ўша даврда АҚШ президенти бўлган Трамп бу воқеалар ҳақида қизиқарли сўзлар айтди: “Бизга қўнғироқ қилиб “Эшитинглар, бизнинг бошқа чорамиз йўқ. Сизларга ўт очишга мажбурмиз. Чунки обрўмизни сақлашимиз керак.” Буни тушундим. Биз уларга зарба бердик, энди улар ҳам бир нарсалар қилиши керак эди. Эрон бутун операцияларини бошқарадиган энг кучли генералини ўлдирганларни қидираётган эди. Улар телефон орқали “Биз ҳам ҳаракат қилишга мажбурмиз. Бир нарсаларни маслаҳат беринглар. Биз дунёга шарманда бўлмайлик” деб очиқдан-очиқ ёлворишди. Бунинг ортидан АҚШ билан боғланган эронлик вакил “Америка ҳарбий базаларига ракета отамиз. Лекин асло нишонга урмаймиз” деди.”
Айтганларидек Эрондан 18 та ракета отилади, лекин бирортаси ҳам Америка ҳарбий базаларига тушмайди. Эрон гапида туради. Оқ уйдагилар эса мамнун эди. Эрон асло АҚШга қарши чиқмайди. Душман кўринади, лекин Ўрта Шарқда Америка манфаатларига энг кўп хизмат қилаётган ўлкаларнинг бошида келади.
Киссинджер доктринасига кўра, бир жойда АҚШ манфаатлари ҳимоя қилиниши керак бўлса, аввало бир кризис чиқариш керак эди. Эрон АҚШ учун қачон ва қандай эҳтиёж туғилса, дарров хизматга шай эди. Исроил нима бўлса, Эрон ҳам айни АҚШнинг минтақадаги кризис таёғи эди.
“Бор Ироқда жанг қил” деб буюришди. Эрон 8 йил жанг қилди. Ироқнинг кучини кетказиб ҳолсизлантирди. АҚШ Эроннинг бу ёрдами натижасида Ироққа бемалол кириб борди. Ғазога ҳам худди шундай “Биз орқангдамиз” дея урушдан олдин гиж-гижлаган Эрон эди. Энди эса бошчилари Хаманей “Биз бошқа бир ўлка учун урушмаймиз” дея Ғазога орқасини ўгирмоқда.
Тарих давомида Эрон доим ғарбга душман каби кўриниб, парда ортида уларга ишлаган.
Усмоний давлатининг ҳукмдори Явуз султон Салимхон икки марта Римга сафарга чиққанида Эрзурумгача кириб Усмонийларнинг орқасидан пичоқлаган бир ўлка ҳақида гапиряпмиз.
Усмоний давлатини қулатиш учун қўлланилган биринчи рақамли элемент эса саудлар бўлган.
Инглизларнинг уларга тарқатган ваҳҳобийликни ёқтириб, Усмоний давлатига ҳужум қилишди. Ғарбга катта хизматлари сингди. Бизларнинг ҳажда сўйган қурбонликларимизни “ҳаром” деб ахлатга ташлайдиган, бизларни “муртад”, яъни диндан чиққан деб кўрадиган бир ўлка ҳақида сўз боряпти. Худди шундай ИШИД ҳам ваҳҳобийдир. Америка манфаатлари учун нима қилиш керак бўлса ишлайдиган, минглаб мусулмонларни қатл этадиган даражада хизмат қилишда қайтмайдиган тўдадир.
Бугун ИШИД Ғазо халқини “Улар Фаластин миллатчилигини қилишмоқда. Умматчи эмаслар. Яъни ширк қилишмоқда. Эрон билан ҳамкорлик қилишмоқда. Теҳронга жосуслик қилишмоқда” дея Ғазо халқининг 7 нуқтада мусулмонликдан чиққанлигини эълон қилди. Бу эса “Уларнинг қатли вожиб” деган маънони англатарди. Британиянинг “BBC”си ИШИДнинг Хамасдан нафратланишини ёзмоқда. Мақолада “2018 йил январда ИШИДнинг Миср шимоли-шарқидаги Сина тармоғи бир видеода Хамасга уруш эълон қилганлигида бу нафратлари ошкор бўлганди” деб ёзмоқда. Аслида ваҳҳобийлик ва шиалик ғарб манфаатлари учун ташкил қилинган эди. Мусулмонларга бир калтакдек, худди Исроил каби қўлланилган.
Шу сабабли фақатгина Рональдога 214 миллион доллар берган, Неймар учун 400 миллион доллар сарфлаган Саудия Арабистоннинг минглаб гўдак Исроил тарафидан қатл этилаётганида ўлкада фестиваллар ташкил этиши бекорга эмас. Ғазо уларнинг кўнгилларининг кўчасига ҳам кириб чиқмаяпти.
Фақатгина халқининг ғазабига дучор бўлмаслик учун баландпарвоз гаплар гапиришмоқда. Саудлар учун Англия футбол жамоаларига миллиардлаб доллар инвестиция қилиш муҳимроқ.
Араб ўлкалари ўтган ҳафта тўпланди. У ерда Исроил қатлиомини тўхтатиш учун чоралар ҳақида гаплашишди. Булардан бири Исроилга ўқ-дори етказиб бераётган АҚШга ҳарбий базаларидан фойдаланишига тўсқинлик қилиш эди.
Бошқа чоралар эса дипломатик ва иқтисодий алоқаларнинг музлатилиши, нефть эмбаргоси билан таҳдид қилиш, Исроил граждан авиациясининг араб ҳаво кенгликларида парвози тақиқланиши эди. Марокко, Баҳрайн, Бирлашган араб амирликлари ва Саудия Арабистон бу чораларни рад этди. Ахир Усмоний давлати бекорга парчаланмади. Ўрта Шарқ ғарбнинг манфаатларига ишлаши керак эди.
Исроил бош вазири Нетаньяҳунинг “Араб бошчиларидан мамнунмиз” дейиши ҳам бежиз эмас.
Эрон ва Саудия кимга хизмат қилади?
Дунёда 51 та ислом ўлкаси бор. Аҳолиси 1,5 миллиардга тенг. 22 та араб ўлкаси 360 миллион аҳолига эга. Мана шундай катта куч Ғазода биргаликда ҳаракат қилишда келиша олмаяпти. Бунинг сабаблари орасида биринчи фактор Усмоний давлатининг парчаланишидир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|