close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нималар қиляпсан, Саудия?

Саудия Арабистонида Шаҳада тасвири туширилган миллий байроқли пиво идишлари пайдо бўлди, ҳа, фотосурат бу йил эмас, тахминан 1-2 йил олдинги, лекин ҳақиқат шунда-ки, мамлакат ўшандаёқ бутунлай тубанлашиб кетганди.

Саудия Арабистонида Шаҳада тасвири туширилган миллий байроқли пиво идишлари пайдо бўлди, ҳа, фотосурат бу йил эмас, тахминан 1-2 йил олдинги, лекин ҳақиқат шунда-ки, мамлакат ўшандаёқ бутунлай тубанлашиб кетганди.
Албатта, бу режимнинг чириган моҳияти узоқ вақтдан бери, ҳеч бўлмаганда 1991 йил Форс кўрфази уруши пайтидан, лекин ростини айтсам, бошидан, 20-йиллардан бошлаб, инглизлар саудияликларни эгаллаб олган пайтдан бери кўриниб турибди.
Инглизлар ўз ҳудудларида Каъба бўлишига бежизга рухсат бермадилар, ҳаммаси фақат Англиянинг минтақадаги императорлик амбициялари учун эди.
Саудиялик модель илк бора гўзаллик кўригида қатнашди.
Исломнинг икки муқаддас шаҳри – Макка ва Мадина жойлашган мамлакат яқин вақгача дунёда дин, маданият ва жамоат ахлоқи соҳасидаги қаттиқ сиёсати билан машҳур эди.
Саудиялик модель Руми ал-Қаҳтоний Малайзияда бўлиб ўтган Miss & Mrs Global Asian 2024 халқаро гўзаллик танловида иштирок этди, хабар қилади ArabNews
Бу қироллик тарихидаги бундай биринчи ҳолат. Саҳнада у турли хил образларни қўллади: башанг либослардан, шу жумладан жуда очиқ либослардан спорт костюмлари ва анъанавий Саудия кийимларигача. "Танловда иштирок етиш мен учун катта шарафдир", деди ал-Қаҳтоний.
Mrs Classic Global Asian 2024 унвони Малайзиядан Жоан Ламга насиб этди. Мiss Global Asia номинациясида сингапурлик Джессика Лонг ғолиб чиқди.
Саудиялик моделнинг танловида иштирок этиши Қиролликнинг раҳбарият томонидан эълон қилинган ислоҳот ва модернизация модели йўлида тез ҳаракатланишининг яна бир далили бўлди. Бошқача қилиб айтганда, тўлиқ, расман тасдиқланган бузуқлик.
Маълум сабабларга кўра фотосуратларни нашр этмаймиз...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase