close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Турк ўқувчилари эзгуликда мусобақалашмоқда

Туркияда миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари «Эзгуликда мусобақа» номи остида хайрия компаниясида иштирок этмоқда. У Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдами Фонди кўмагида бўлиб ўтмоқда. Ғайриодатий мусобақа мамлакатда олти йилдан буён ўтказилмоқда, деб хабар берилди фонд сайтида.

2018 йилдан бошлаб лойиҳада саккиз мингта мактабдан турли ёшдаги миллиондан ортиқ киши иштирок этди. Умумий ҳисобда турли сабабларга кўра ота-онасиз қолиб кетган 20 минг нафар болага ёрдам кўрсатилди.
Кампаниянинг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир синф бир нафар етимга ғамхўрлик қилади ва унга ҳар ой моддий ёрдам ёки совға жўнатади. Бу акция туфайли болалар ёшлигидан бошқалар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва бўлишишга ўрганади.
Истанбулнинг Гюнгорен туманида жойлашган «Имом хатиб» ўрта мактаби ўқувчилари 41 нафар етимга ғамхўрлик қилиб, хайрия мусобақалари ғолибига айланди.
Саккизинчи синф ўқувчиси Румейс Алтинишик зарур миқдордаги пулни тўплаш учун мактабда хайрия ярмаркаси ташкил қилди. Қиз синфдошлари билан бирга ўз қўллари билан ясалган ва ўқувчилар учун керак бўлиши мумкин бўлган турли нарсалар – пеналлар, хатчўплар ва ҳ.к.ни сотишди. Ярмаркани ўтказишда Румейсага синф раҳбари ёрдам берди.
«Мен бундай эзгулик компаниясининг бир қисми бўлишдан жуда мамнунман. Умид қиламанки, Аллоҳ ёрдамида биз Туркия, Сурия, Афғонистон ва Фаластиндаги ёш дўстларимизни хурсанд қилишнинг уддасидан чиқдик. Бошқа мактаблар ўқувчларига ҳам мурожаат қилмоқчиман: сиз ҳам эзгуликда мусобақалашасизми?» - деди Алтинишик.
Таълим округи раҳбари Юсуф Қаҳрамон ғолибларни шахсан тасдиқлади ва болаларга миннатдорчилик баён этилган хатлар топширди. «Дунёнинг нариги бурчагида яшайдиган, муҳтожлик сезаётган болаларга ёрдам беришни ҳис қилишдан ҳам яхшироқ нарса борми? Мен сизлар билан фаҳрланаман, болалар», - деди у.
Шунингдек, Қаҳрамон фонд ходимларига лойиҳани амалга оширишда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase