ММБ ҳар ойлик ҳисоботида хабар берганидек, Мисрнинг умумий ташқи қарзи 2018 йил июн ойининг охирида 13,6 млрд. долларга ўсиб, ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда 17,2 фоиз ставкада ўсди.
Банкнинг маълум қилишича, ўтган йилдаги 7,320 млрд. доллар билан таққослаганда ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш юки 2017/2018 молия йили давомида 13,227 млрд. долларни ташкил қилди.
2017йил ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 37 фоизгача ўсди, ўтган йил эса бу кўрсаткич 33,6 фоизни ташкил қилганди.
Мисрда аҳоли жон бошига хорижий қарз 2017/2018 молия йилида 883,9 долларгача ўсди, ўтган йили эса бу кўрсаткич 754,1 долларни ташкил қилганди.
Аввалроқ молия вазири Муҳаммад Майтнинг маълум қилишича, вазирлик давлат қарзини бошқариш, жумладан, давлат қарзини қисқартириш ва қайта структуралаш бўлғуси стратегияси доирасида қарзлар лимити белгилаш бўйича режа тайёрлаган.
2016 йилдан бошлаб Миср хорижий валюта захираларини ошириш учун ташқи қарз воситалари чиқаришга қўшимча равишда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки каби глобал молиявий институтлардан кредит олиб, халқаро қарзлар режасини кенгайтирди.
Миср ташқи қарзлари сезиларли даражада ўсди
Миср марказий банки (ММБ) пайшанба куни маълум қилдики, мамлакатнинг ташқи қарзлари бир йил ичида 17,2 фоизга ўсиб, 2018 йил июн ойининг охирида 92,6 млрд. долларга етди, ўтган йилнинг худди шу вақтида бу кўрсаткич 79 млрд. долларни ташкил қилганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси