Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Шарқий Туркистонида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Зилзила эпицентрда 7 баллни ташкил қилган.
22 январь, душанба куни соат 23:13 да Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила сезилди. Тебранишлар юқори қаватларда 30−40 сония давомида сезилган.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази зилзила эпицентри Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош Оқсу туманида бўлганини маълум қилди.
Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 7. Чуқурлиги эса 15 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — жануби-шарқий йўналишда 862 километр.
Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3 балл, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида (зилзила эпицентридан 600−650 километр узоқликда) эса 3−4 баллни ташкил этган. (Манба)
Эпицентри Шарқий Туркистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Шарқий Туркистонида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Зилзила эпицентрда 7 баллни ташкил қилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар