Китоб энг қимматли исломий тиббий қўлёзмалардан биридир. Бу белгиялик шифокор Андреас Везалий ва итальян олими Леонардо да Винчи анатомиясидан олдин пайдо бўлган.
Чизмаларда чизиқ ва ранглардан фойдаланишнинг юксак маҳорати намоён бўлади. Муаллифлар китоб ёзилган вақтда стандарт бўлган ислом миниатюралари санъатидан фойдаланганлар. Бобларда одам танасининг суяклари, нервлари, мускуллари, веналари, артериялари, юз, бурун, жигар ва бошқа органлари қамраб олинган бўлиб, муаллиф артерияларнинг вазифаларини батафсил баён этади ва юракнинг чап ва ўнг қоринчаларидан чиқаётган веналарни тасвирлайди.
Ноёб ислом тиббий қўлёзмалари мусулмонлар Леонардо да Винчидан ўзиб кетганлигини тасдиқлади
Саудия Арабистони пойтахтидаги қирол Абдулазиз Оммавий кутубхонасида 14-асрга мансуб бўлган одам анатомияси бўйича энг қадимги китоблардан бири пайдо бўлди. "Одам танаси анатомияси" номли китоб инсоннинг ички органлари текшириладиган ва тасвирланадиган дастлабки маълум бўлган китобдир. Уни Мансур бин Муҳаммад бин Аҳмад бин Юсуф бин Илёс ал-Кашмирий ёзган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси