«Ёвузликлар ҳозир ҳам давм этмоқда, – деди Дарусман журналистларга чоршанба куни, иқтибос келтиради Al Jazeera. – Бу давом этаётган геноцид ҳамон кузатилмоқда».
Мьянма ҳукумати аввалроқ рохинья мусулмонларига қарши «тозалашлар» ҳақида БМТ 440 саҳифадан ибоарт ҳисоботини рад қилганди. Бу ҳисоботда Мьянма армияси генераллари ҳарбий жиноятларда, инсноиятга қарши жиноятларда ва геноцидда айбланган.
Мьянма вакиллари БМТ текширишлари «нохолис ва сиёсий мотивацияланган» деб таъкидлади.
Дарусманнинг БМТ Хавфсизлик кенгашида қилган маърузаси 15 аъзодан 6 таси, жумладан, Хитой ва Россиянинг эътирозларига сабабчи бўлди.
«Давлат суверенитети бу – жиноятчиликка қарши жиноятлар содир этиш ва геноцид учун лицензия эмас», - деди комиссия раҳбари.
Мьянмада мусулмонларга қарши геноцид ҳозир ҳам давом этмоқда
БМТ терговчиларининг фикрига кўра, Мьянмада рохинья мусулмон халқига қарши геноцид аввалгидек давом этмоқда ва бу мамлакат ҳукумати демократик жамият барпо этиш ҳақида умуман қизиқмаяпти. Мьянма бўйича далилларни аниқлаш БМТ комиссияси раиси Марзуки Дарусманнинг маълум қилишича, ўтган йил рўй берган қонли «тозалаш»лардан кейин ҳам мамлакатда қолган 250 минг кишидан 400 минг кишигача бўлган рохинья мусулмонлари ҳамон кучли қатағонга дуч келмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Ўзбекистон Президенти Ғазодаги вазиятдан хавотир билдирди
- Россия СССРни қайта тикламоқчими?
- Криштиану Роналду Фаластинни қўллаб-қувватлади, Лео Месси эса унга қарши кўтарилмоқдами?
- OpenAI йиллик даромади 10 миллиард долларга етганини эълон қилди: тафсилотлар
- Россия собиқ СССР давлатларининг НАТОга қўшилишини истамаслиги