Эслатиб ўтамизки, консулхонада рўй бераётган воқеалар олиб эшиттирилиши автоматик равишда «булут»да сақланган ва хавфсизлик хизмати ходимлари уни Хашукджи ҳалок бўлган кун қаллиғига топшириб кетган айфон орқали оча олдилар.
Агар манбалардан олинган маълумотлар тўғри бўлса, энди МРБ директори рўй берган жиноят миқёсини тушуниб турибди ва унинг зиммасига катта масъулият юкланган – эшитган нарсаларни АҚШ Конгресси ва Трамп маъмуриятига етказиш лозим, хабар беради Al Jazeera.
Кеча Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон навбатдаги марта Хашукджини ўлдиришга буюртма берилганидан хабардор ва унга алоқадор эканлигини рад этди. Қиролликнинг амалдаги ҳукмдори журналистнинг ўлдирилишини «қабиҳ» жиноят деб атади ва айбдорларни одил судга топширишни ваъда қилди.
Жаҳон ҳамжамиятининг ушбу баёнотга жавоби, юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак, шубҳаомуз бўлди.
МРБ директори Хашукджининг ўлдирилиши ёзиб олинган аудиоёзувни эшитиб кўрди
МРБ директори Джина Хаспел турк хавфсизлик кучлари ходимлари унга саудиялик журналист Жамол Хашукджи шафқатсиз ўлдирилгани ҳақида аудиоёзувни эшитиб кўришга берганидан сўнг Туркиядан Вашингтонга қайтмоқда. Американинг The Washington Post газетаси хабардор шахсларга ҳавола қилган ҳолда берган маълумотларга кўра, турк расмий шахслари билан учрашувда Хаспел МРБ раҳбарига Хашукджи Apple Watch қурилмасига ёзиб олган аудиоёзувни эшиттирдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар