"Корнет" янги танкка қарши ракета тизимлари партияси Тожикистондаги Россия ҳарбий базасида хизматга киришди, деб хабар бермоқда Марказий ҳарбий округ (МҲО) матбуот хизмати.
"Тожикистонда жойлашган 201-Россия ҳарбий базаси "Корнет" замонавий танкка қарши ракета тизимлари (ПТРК) партиясини қабул қилди. Янги мажмуалар Россия ҳарбийларининг артиллерия бўлинмалари хизматида", - дейилади хабарда.
Аниқлаштирилишича, ПТРК "Корнет" душман зирҳли техникаси ва ҳаводаги нишонларни, шу жумладан вертолётлар ва учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Ракета лазер нури билан нишонга қаратилади. Максимал отиш масофаси 5,5 километр, минимал масофа - 100 метр.
Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россиянинг ўз чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий иншоотидир. У икки шаҳарда - Душанбе ва Бохтарда жойлашган. Таркибига мотоўқчи, танк, артиллерия, разведка бўлинмалари, ҳаво мудофаа бирликлари, РХБ-ҳимоя ва алоқа бўлинмалари киради.
Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини кучайтирди
Россия Тожикистондаги ҳарбий базани танкка қарши "Корнет" мажмуалари билан мустаҳкамлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди