close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Афғонистонни 12 кишидан иборат бўлган кенгаш бошқаради

Афғонистонни 12 кишидан иборат кенгаш бошқаради, етти номзод борасида келишилди.

Афғонистонга 12 аъзодан иборат кенгаш раҳбарлик қилади, унга «Толибон» ҳаракати вакиллари, шунингдек, собиқ президент Хамид Карзай, ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Миллий ярашув Кенгаши раҳбари Абдуллоҳ Абдуллоҳлар киради, жами етти номзод аллақачон келишиб олинган, дейди «Толибон»га яқин манба "РИА Novosti" га.
"Ҳозирча, кенгаш Абдул Ғани Бародар, Мулла Яқуб, Халил ал-Раҳмон Ҳаққоний, доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ, Хамид Карзай, Ҳаниф Атмар ва Гулбиддин Ҳикматёр (Афғонистон Исломий партияси раҳбари, Афғонистонда ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзоси) номзодини маъқуллади", - дейди манба.
Шунингдек, у кенгашга мамлакатдан қочиб кетган собиқ президент Ашраф Ғани кирмаслигини айтди. Ҳозирда кенгашнинг бошқа беш аъзосини тайинлаш борасида музокаралар олиб борилмоқда, бироқ маршал Абдулрашид Дўстум ва Муҳаммад Нур, афтидан, бу бошқарув органи таркибига кирмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase