close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ: Францияда ниқобнинг тақиқланиши радикал қарор бўлган

Кеча, 23-октябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари Қўмитаси Францияни танқид қилиб, расмий муносабат билдирган. 2016 йили 2010 йили қабул қилинган ва жамоат жойларида бутун танасини (аврат жойларини) жумладан юзларини ҳам ёпиб юргани учун франциялик икки аёл жавобгарликка тортилган эди. БМТ Қўмитасига кўра, ўшанда ниқобдаги аёлларга нисбатан номутаносиб жазо тайинланган ва диний эркинликларини поймол қилишган.

БМТ Қўмитасига кўра, Франция икки муслиманинг ниқобда юришини жиноий жавобгарликка тортиб, уларни диний ҳақ-ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган. Бу ҳақда БМТ Инсон Ҳуқуқлари қўмитаси хабар тарқатди. Қўмитага кўра, "давлатнинг ниқобларни тақиқлаши ҳақидаги қарори жуда радикал бўлган" ва хатто "алоҳида вазиятларда одамларнинг шахсини аниқлаш важи билан бўлса ҳам".

Бу ҳақда Францияда чиқадиган қатор ОАВлари, жумладан Le Figaro газетаси ҳам маълумот тарқатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase