Мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар саҳифаларида Хитойнинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Чжан Сяонинг агар Қозоғистон ХХРга аъзо бўлишга тайёр бўлса, мамлакатимиз ташқи қарзнинг 90 фоизидан қутулиши мумкин бўлади, деган баёноти эълон қилинди.
Шу номдаги постнинг биринчи манбаси Instagram даги qazinform24 аккаунти ҳисобланади. Фактчекерларнинг таъкидлашича, бу сатирик янгиликлар аккаунти экан. Профилида кўрсатилишича, аккаунт сатирик контент ва фейк хабарлар жойлаштиради.
ХХРнинг Қозоғистондаги элчихонаси сайтида элчи Чжан Сяонинг бундай баёнотлари эълон қилинмаган.
Қозоғистон Хитой Халқ Республикаси таркибига кирса, ташқи қарзлардан кечилиши ҳақидаги хабар сохта бўлиб, айрим фойдаланувчилар асл манбани кўрсатмасдан тарқатган, дея қайд этади нашр.
Аввалроқ миллий Банкнинг нақд пул сақланадиган омборида термитлар томонидан еб ташланган триллионлаб тенге ҳақида сохта маълумот рад этилган эди, бу ҳам дастлаб qazinform24 аккаунтининг сатирик хабари бўлган.
Агар Қозоғистон Хитой таркибига қўшиладиган бўлса, унинг барча қарзари кечиладими?
Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяонинг агар Қозоғистон ХХР таркибига кириши шартида унинг ташқи қарзларидан катта кисмидан кечишга тайёрлиги ҳақида «пост» жойлаштиргани ҳақида хабар ижтимоий тармоқларда тарқалишни бошлади, деб хабар беради Tengrinews.kz сайти stopfake.kz га таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси