close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитойда коронавирус: «делта» штамми Россиядан келтирилган ва даҳшатли суръатда тарқалмоқда

Ухандан кейинги энг жиддий авж олиш, деб аталган Covid-19 янги авж олиши Хитойнинг камида 15 та провинцияси ва шаҳрини қамраб олди. Ҳукумат мамлакатнинг «делта» варианти олдида ожизлиги борасида хавотир билдирмоқда.

Ўтган 10 кун мобайнида касалликнинг 300 дан ортиқ янги ҳолатлари рўйхатга олинган бўлиб, ҳар куни кўпроқ касалланганлар аниқланмоқда. Фақат 2 августнинг ўзида 55 та янги ҳолат рўйхатга олинган, улардан 40 таси мамлакат шарқидаги Цзянсу провинциясида, қолганлари - Пекинда ва Хунан, Хубэй, Шандун, Хенан, Хайнан ва Юннан провинцияларида қайд этилган, дея хабар беради Миллий Соғлиқни сақлаш комиссияси.
Бу бошқа мамлакатлар мезонлари билан таққослаганда нисбатан кам, лекин бир йил олдин янги ҳолатлар кундалик сони бармоқ билан санарли бўлган Хитой учун кўп.
Ўтган йилнинг июнидан бери янги ҳолатлар қайд этилмаган Уханда етти киши касалланди.
Пандемия Ухан шаҳрида, тахминан 2019 йил декабр ойида пайдо бўлди, аммо мисли кўрилмаган қаттиқ карантин тадбирлари туфайли Хитой ҳукумати уни ўз ҳудудида бостиришга муваффақ бўлди.
Ҳозир Хитой шифокорлари дастлаб Ҳиндистонда аниқланган ва юқумлилик даражаси юқори эканлиги билан ажралиб турадиган «делта» янги штамми билан шуғулланишига тўғри келяпти.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги расмийларнинг айтишича, вирус мамлакатга 10 июл куни Цзянсу провинцияси пойтахти Нанкин аэропортида Россиядан учиб келган самолёт орқали кирган. Авиалайнернинг кабинасини тозалаган фаррошлар биринчи бўлиб касаллик юқтириб олишди. 10 кундан кейин тревога янгради.
Ланчжоу университети олимларининг башорат қилишича, 12 августга келиб фақат Цзянсу провинциясининг ўзига касалланганлар сони 425 кишига етади.
Янги таҳдид Хитой ОАВ ва ижтимоий тармоқларида асосий мавзуга айланди.

Яна бир эпидемия ўчоғи

Юннан провинциясидаги машҳур Чжанцзяцзе курорти алоҳида ташвиш уйғотяпти, бу ерда 5 мингга яқин киши, жумладан, Нанкинлик туристлар саҳналаштирилган томошаларга ташриф буюрди, кейин эса бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетди.
Цжанцзяцзедаги барча кўнгилочарлик муассасалари ёпилган, шаҳарда қолган меҳмонлардан уйига кетишдан олдин COVID-19га тест топшириш талаб қилиняпти.
«Чжанцзяцзе эпидемия ўчоғига айланди, бу ердан эпидемия бутун мамлакатга тарқалиши мумкин», - деди журналистларга ўпка касалликлри бўйича Хитойнинг етакчи мутахассиси Чжун Наншан.

«Бирдан ва қаттиқ уриш»

Ҳукумат касалланган одамлар кимлар билан мулоқот қилганлигини кузатмоқда. 10 кун ичида 9,2 миллиондан ортиқ киши текширилди.
Нанкинда ва бошқа айрим жойларда яна қаттиқ карантин чоралари жорий қилинди. Агар ҳеч бўлмаса бир кишида касаллик аниқланган бўлса, бутун бошли кварталлар аҳолисига уйидан чиқиш тақиқланади.
Энг хавфли деб тан олинган шаҳарлар билан Пекин ўртасидаги транспорт алоқаси узиб қўйилди.
Пойтахтга фақат жиддий сабаб мавжудлигида ва коронавирусга манфий жавобли тест асосида киришга рухсат этилади.

Вакциналар ишончлими?

Хитойда COVID-19га қарши қанча одам эмлангани аниқ эмас. Ҳукумат аввал 1,6 миллиард доза вакцинадан фойдаланилганини маълум қилган эди.
Шу билан бирга, беморлар орасида илгари эмланганлари ҳам бор экан.
Юқумли касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Миллий маркази тадқиқотчиси Шао Имин шанба куни журналистларга маълум қилганидек, буни кутиш мумкин эди.
Хитойда фойдаланиладиган "Синовак" ва "Синофарм" вакциналари клиник тадқиқотлар даврида 50 дан 79 фоизгача самарадорлик намойиш этди.
Экспертнинг сўзларига кўра, улар касаллик юқишидан суст ҳимоя қилади, лекин касалликнинг оғир кечиши ва ўлим рискини кескин пасайтиради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase