Полимер пластикдан тайёрланган янги 20 фунтли банкнотнинг намунаси сув қоғоздаги белгида камалак спектрини кўрсатади ва ижтимоий тармоқларда қаттиқ ғазабга, жумладан, бойкот чақирувларига сабаб бўлди.
Миср диктатори Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси томонидан 2019 йилда очилган янги қурилган ал-Фаттоҳ ал-Алим масжиди тасвирлангани учун 10 фунтлик банкнотнинг намунаси ҳам танқид қилинди.
Ғазабланган бир фойдаланувчи Твиттерда ёзишича: «Бизда юзлаб машҳур масжидлар ва тарихий ёдгорликлар турганида гей-байроқли 20 фунт ва Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси масжиди тасвирланган 10 фунт қийматидаги банкноталар!»
Бошқа бир фойдаланувчи ёзишича: «Бу катта жанжал ва гуноҳдир! Ҳукумат/Марказий банк/ тегишли вазирликлар миллий валютамизга масжиддаги гей байроғи образини жойлаштириш каби ушбу қабиҳ ҳатти-ҳаракати учун масъулдирлар! Улар буни тузатишлари ва узр сўрашлари керак!»
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган танқидга жавобан, Марказий Банк журналистларга банкноталар моделлари "дастлабки" эканлиги ва ноябрь ойида босиб чиқирлишидан олдин ўзгартирилиши мумкин, деб айтди.
Умуман олганда, албатта, буларнинг ҳаммаси ЛГБТ рамзлари билан боғлиқ бўлмаса керак, лекин Сиси диктатураси мода мавзусида "хайп" қилишга қарор қилган бўлиши ҳам мумкин. Миср жамияти жуда консерватив. Pew Research Center тадқиқот маркази томонидан 2013 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, мисрликларнинг 95 фоизи гомосексуализм жамият томонидан қабул қилинмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Миср ҳукумати камалак байроғини намойиш қилган ЛГБТ фаолларини таъқиб қилган.
Эҳтимол, банкнота дизайнининг муаллифлари оддий камалакни назарда тутгандир. Афсуски, XXI асрда оддий камалак энди йўқ.
Банкноталардаги «ЛГБТ байроғи» Мисрда одамлар ғазабини қўзғади
Яқинда Марказий Банк ЛГБТ+ байроғига ўхшаш камалак ранглар тасвирланган сув қоғоздаги кўп рангли белги билан чоп этилган 10 ва 20 фунт қийматидаги Миср банкнотлари душанба куни Мисрда ғазаб бўронига сабаб бўлди. Бу ҳақида The New Arab нашри хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди