SARS-CoV-2 танга ва қоғоз пулларда қанчалик узоқ сақланишини тушуниш учун тадқиқотчилар пулларни турли концентрациядаги вирусли эритмалар билан ишлов бердилар ва бир неча кун давомида вируснинг бу юзаларда қанча яшашини кузатдилар.
Маълум бўлишича, 10 евролик қоғоз пулларда SARS-CoV-2 уч кун, 10 центлик тангада эса олти кун, 1 евролик тангада икки кун яшаган.
5 центлик танга натижалари айниқса, ўзига қаратди, унда вирус атиги бир соат яшади. Ҳамма гап танганинг таркибида – у мисдан ясалган, мис эса, маълумки, вирусларни тезда йўқ қилади.
Бундан ташқари, олимлар вируснинг қоғоз, металл ва пластик пул юзасидан инсон терисига қандай ўтказилишини аниқлашга қарор қилишди. Бунинг учун улар кредит карталарига ўхшаш банкнотлар, тангалар ва ПВХ плиталарга зарарсиз коронавируслар ва SARS-CoV-2 ни қўлладилар. Кейин синов қатнашчилари бу юзаларга бармоқ учлари билан тегиб, умумий хавфсизлигини таъминлаш учун SARS-CoV-2 вируси юқтирилган пул сунъий тери билан синовдан ўтказилди.
Маълум бўлишича, вирус таркибидаги суюқлик қуриганидан сўнг дарҳол коронавируслар тери орқали юқмаган.
Маълум бўлишича, реал шароитда SARS-CoV-2 нинг нақд пулдан юқиши эҳтимоли жуда паст, дея қайд этади тадқиқотчилар.
Бу хулосалар бошқа тадқиқотлар натижаларига мос бўлиб, кўпчилик ҳолларда инфекция ҳаводаги томчилар орқали содир бўлишини кўрсатади.
Олимлар COVID-19 пул орқали юқмаслигини аниқладилар
Европа Марказий банки экспертлари Рур университети (Германия) олимлари билан ҳамкорликда коронавируснинг пулларда бир неча соатдан бир неча кунгача яшашини, аммо муайян хавф туғдирмаслигини аниқлади. Бу ҳақида «Популярная механика» нашри ёзади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси