Улар Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятидаги Термиз полигонида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Россия қўшма машғулотларида иштирок этади.
Машқлар давомида икки мамлакат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, улар томондан эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олиш каби вазифалар билан ишлайдилар.
Вазирлик маълумотларига кўра, машғулотлар 10 августга қадар давом этади. 200 та ҳарбий техника, жумладан, авиация ва 1500 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар жалб қилинади.
Тожикистон ҳам Россия билан қўшма машғулотлар ўтказмоқда. Яқинда Су-25 самолётлари звеноси Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси аэродромидан Тожикистондаги Ҳисор аэродромига кўчирилди. Экипажлар шартли душманнинг маскировка қилинган базаларини топиш ва нишонларга ракета ва бомба ҳужумларини бошлаш уюштириш вазифаларини бажаради.
Россиялик ҳарбийлар Ўзбекистонга машғулотларга етиб келди
Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга етиб келди, дея хабар қилади Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати «Газета.uz» сайтига.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси