Давлат телеканалига берган интервьюда Хабиров унинг оиласида иккита динга эътиқод қилинишини айтди. — Мен — мусулмонман. Тақводор мусулмонман. Лекин менинг оиламда қизиқ бир ҳолат юзага келган: менинг учта фарзандим бор ва уларнинг ҳаммаси — православ, — деди Хабиров. Унинг турмуш ўртоғи рус эканлигини қўшимча қилиб қўйди.
Бошқирдистон раҳбарининг фарзандлари ғайри дин экан
20 октябрь куни «Вести в субботу» дастури бошловчиси Сергей Брилев Бошқирдистон раҳбари вазифасини вақтинча бажараётган Радий Хабировдан нима учун унинг иш кабинетида Қуръон билан бирга иконалар ҳам тургани ҳақида савол берди. Журналист шунингдек, республика раҳбари мусулмон ёки насроний эканлиги ҳақида очиқ-ойдин савол берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар