«Раҳбарият [коалиция раҳбарияти] жойида қабул қилинган қарор шунга асосландики, бу масжид сифатида асло фойдаланилмаётган масжид эди», - Вотелнинг шу сўзларини келтириб ўтди Associated Press. 18 октябрь куни коалиция кучлари Суриянинг Дейр-эз-Зор вилояти ас-Суса шаҳридаги турар-жой уйларига зарба бергани ҳақида маълум бўлди. Авиаҳужум натижасида 60 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Сурия ТИВ АҚШ бошчилигидаги коалицияни халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузганликда айблади. Ўтган дам олиш кунлари расмий Дамашқ Раккани озод қилиш пайти амалда шаҳарни ер юзидан супуриб ташлаган коалиция ҳаракатларини геноцидга тенглаштирди.
АҚШ Дейр-эз-Зорда масжид йўқ қилинганига изоҳ берди
АҚШ бошчилигидаги Халқаро коалиция гўёки масжид ИШИД назорати остида эканлиги ва белгиланган мақсадда фойдаланилмаётганлиги ҳақида олинган маълумотга асосан Суриянинг ас-Суса шаҳридаги масжидга қарата зарбалар берди. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги вакили генерал Жозеф Вотел айнан шундай баёнот қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|