close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Салават Юлаев номидаги батальон Украинага урушга жўнатилди

Бошқирдистонлик Салават Юлаев номидаги кўнгиллилар батальони Украина билан урушга жўнатилди, деб хабар беради "Idel.Реалии" Кигинский тумани раҳбари Зухра Гордиенкога таяниб.

Гордиенко "Вконтакте"даги саҳифасида туман маданият уйи раҳбари батальонга кирганини айтди.
- Бир йил олдин тасаввур қилиш қийин бўлган ҳақиқат. Биз кўнгиллиларни Салават Юлаев отрядига кузатиб боряпмиз. Сиҳат-саломатлик, матонат ва кучли қўриқчи фаришта, ғалаба, тирик ва соғ-саломат қайтишни тилаб қоламиз", - деб ёзади туман раҳбари.
Аввалроқ, Салават Юлаев номидаги батальон тузиш ташаббускори Артур Юмагужиннинг айтишича, 400 га яқин одам ёлланган. Шунингдек, у республика раҳбари Радий Хабировга маълум қилдики, 700 киши батальонга қўшилиш истагини билдирган – булар жанговар тажрибага эга, қайноқ нуқталардан ўтган одамлардир.
Салават Юлаев номидаги учинчи бошқирд кўнгиллилар батальони Россия гвардияси қўшинлари таркибида урушга боради.
Бошқирдистонда Салават Юлаев номидаги батальон ташкил этилиши 1 октябрь куни маълум бўлди. Аввалроқ Бошқирдистонда Шаймуратов ва Досталов номидаги батальонлар ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Idel.Реалии»нинг эслатишича, ёзда Бошқирдистонда тузилган рўйхатга олинган кўнгилли батальонлар республика ҳокимиятининг ўзига хос ташриф қоғозига айланиб, уларнинг фикрича, минтақанинг Россия ва Украина ўртасидаги урушда фаол иштирок этганини кўрсатмоқда. Катта "жанговар" тўловлар ваъда қилинган кўнгиллилар ҳокимият, улар томонидан назорат қилинадиган корхоналар ва "ватанпарвар" жамоатчиликнинг энг фаол иштирокида жиҳозланди ва фронтга жўнатилди.
Шу билан бирга, расмийларнинг ҳисоботларини синчковлик билан ўрганиш бизга шахсий таркибдаги ҳақиқий йўқотишлар эҳтиёткорлик билан яширилган ёки пасайтириб баҳоланган, кўнгиллиларнинг жангларда қатнашишдан бош тортиши ҳолатлари тўхтатилган деган хулосага келишимизга имкон беради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, батальонларнинг Украина Қуролли Кучларининг мунтазам бўлинмалари билан тўқнашувларида жанговар самарадорлиги кўнгилдагидек эмас.
Айни вақтда Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар сони бўйича Бошқирдистон Поволжьеда биринчи ўринга чиқиб олди, Россия бўйича эса тўртинчи ўринни эгаллади.
Хўш, битта рамзий лаҳзани қайд этмаслик мумкин эмас. Ҳозир Уфада Салават Юлаев ҳайкали демонтаж қилинмоқда. Расмий равишда уни реставрация қилишмоқчи, бироқ бошқирд фаолларининг фикрича, у Сибайдаги Заки Валидий ҳайкали билан бир хил тақдирга дучор бўлиши мумкин - у шунчаки қайтариилмайди. Фиқҳ нуқтаи назаридан ёдгорлик ўрнатиш фактини муҳокама қилмасак ҳам (бу исломда маъқулланмаган), Кремль бошқирд халқининг Салават Юлаев каби қаҳрамонлари билан хайрихоҳ эмаслиги аниқ. Агар Юлаевга Кремль афсоналари орасидан жой топилса ҳам, бу фақат Украинага "кўнгиллилар"ни қирғинга юбориш учун бўлади. Уйда, ўз она Бошқирдистонида эса, рус империализмига қарши кураш қаҳрамонларига ҳеч қандай ўрин йўқ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase