Аввалроқ Дани Алвес суддан олдин Бразилияга қочиб кетмоқчи бўлган ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 22 февраль куни Алвеснинг зўрлаш иши бўйича чиқарилган ҳукм тафсилотлари маълум бўлди.
Суд “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчисини 2022 йил декабрь ойида Барселонадаги “Саттон” тунги клубида қизни зўрлаганликда айбли деб топиб, қилган жинояти учун 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Ҳақиқий жазонинг 4,5 йилидан ташқари, Алвес яна 5 йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Дани жабрланувчига 150 минг евро тўлаши ва бундан ташқари барча суд харажатларини қоплаши керак бўлади. Собиқ футболчига 9,5 йил давомида жабрланувчига яқинлашиш тақиқланган.
Суд жабрланувчининг жинсий алоқага рози бўлмагани ва зўрлаш аломати борлиги исботланганини билдирган.
“Барселона”нинг собиқ футболчиси 4,5 йилга қамалди
Аввалроқ Дани Алвес суддан олдин Бразилияга қочиб кетмоқчи бўлган ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 22 февраль куни Алвеснинг зўрлаш иши бўйича чиқарилган ҳукм тафсилотлари маълум бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар