close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фаластин олов ичра: 20 май хроникаси

Пайшанба куни Исроил самолетлари Ғазо секторини бомбардимон қилишни давом эттириб, камида битта фаластинликни ўлдирди ва яна бир неча кишини ярадор қилди, чунки бош вазир Биньямин Нетаньяху деэскалацияга даъватларни инкор қилди.

Зўравонликлар давом этаётган 11 кун давомида камида 230 нафар фаластинлик, жумладан, 65 та бола ўлдирилди.
Масалан, Ғазодаги бир оила уйига Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Фаластинлик ногирон эркак, унинг ҳомиладор хотини ва уларнинг уч ёшли қизи ҳалок бўлди.
33 яшар Эйяд Салҳа, унинг шу ёшдаги ҳомиладор хотини Амани ва уларнинг қизи Нагам чоршанба куни тушлик қилишга чоғланиб турганида бир ракета қирғоқ бўйидаги бинодан ўтиб, Ғазо сектори марказида, Деир ел-Балаҳдаги хонадоннинг учала хонасини вайрон қилди.
Шунингдек, маҳаллий Фаластин агентликлари хабаларига кўра, Ғазо шаҳри марказидаги ал-Сабр туманида Ислим оиласига тегишли уйга берилган ракета зарбаси оқибатида яна етти киши, жумладан, тўрт бола яраланди.
Шаҳар шимолидаги Сафтави савдо кўчаси бир нечта ракета билан ўққа тутилди. Нусейрат қочоқлар лагерига кириш портлатилди, Ал-Бурейдж қочоқлар лагеридаги уй портлатиб юборилди.
Исроил шунингдек, Ғазо секторининг шарқий ва шимоли чегара туманларида қишлоқ хўжалик ерлари ва уйларга ўнлаб артиллерия снарядлари отди.
Ғазода ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, Исроилнинг ҳозирги ҳужумлари оқибатида Ғазо секторига етказилган моддий зарар 322 миллион доллардан ортиқни ташкил қилади. Камида 184 та турар-жой уйлари, 33 та медиамарказ тўлиқ йўқ қилинди, етказилган зарар эса 92 миллион долларни ташкил қилди.
Бундан ташқари, 1335 дан ортиқ турар-жой уйлари тўлиқ ёки жиддий шикастланди, 13 мингга яқин уй эса қисман шикастланди.
Исроил армияси вакилининг сўзларига кўра, Ғазо сектори шимолида бўм-бўш ҳарбий автобусга қарата танкка қарши қуролдан бериган зарба оқибатида исроиллик аскар оёғидан «енгил жароҳат олган». ЦАХАЛ маълумотларига кўра, аскар атвобус ёнида турганида снаряд парчаси тегиб жароҳатланган.
АҚШ президенти Джо Байден чоршанба куни Ғазо секторидаги воқеаларни Нетаньяху билан муҳокама қилиб, унга бугун «ўт очишни тўхтатиш йўлида жиддий деэскалация» кутаётганини айтди.
Бироқ Байденнинг телефон орқали қўнғироғидан кўп ўтмасдан Нетаньяху Исроил «мақсади»га эришилмагунга қадар Ғазо секторини бомбардимон қилишни давом эттириш борасида «қарори қатъий» эканлигини айтди.
Айни пайтда, БМТ хавфсизлик Кенгашининг Ғазода Исроил ва Хамас ўртасида сулҳга эришиш ҳаракатлари тўхтаб қолмоқда, АҚШ бу масалада вето ҳаракатини давом эттирмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase