Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанба куни Исроил ҳужумлари бошланганидан бери камида 83 киши, жумладан, 17 бола ҳалок бўлганини айтмоқда. 480 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Исроилда ХАМАС ракета ҳужумларида олти киши, жумладан, аскар, уч аёл ва икки бола ҳалок бўлди. Ўнлаб исроилликлар ҳам яраланган.
Исроил Ғазодаги аҳоли зич жойлашган кўп қаватли ва кўп хонадонли уйларни нишонга олди, ХАМАС ракеталари эса Исроилнинг «Темир гумбаз» мудофаа тизимига қарамасдан Исроил шаҳарларига зарба бера олди.
Чоршанба куни Al Jazeera хабар қилишича, Тел-Авив ва Исроилнинг бошқа шаҳарларида Hamas ракеталари ёмғири ёғиб, аҳоли бошпана излаб ваҳимага тушиб қолган пайтда сиреналар ва портлашлар эшитилди.
Ғазода Исроил ҳаво ҳужумларида баланд турар-жой биноси ва бир неча оммавий ахборот воситалари офисларига жойлаштирилган Ал-Шарук минорасини вайрон қилган.
"ОАВ оислари жойлашган бинога ҳужум Исроил оккупациясининг ҳар қандай ОАВ Ғазо секторида нималар бўлаётгани: ҳар лаҳзада содир бўлаётган ҳаво рейдлари; турар-жой бинолари ва квартиралардаги тинч аҳолига ҳужумлар ва қотилликлар; атиги икки кун ичида яраланган фаластинликлар юзлаб ҳақида ҳақиқатни айтиб беришини истамаслигидан яққол далолатдир" деди Ғазода ишдаётган журналист Юмна ал-Сайед.
AFP ахборот агентлиги Исроил ҳарбийларининг фаластинликлар гуруҳлари томонидан ХАМАС Исроилга ал-Ақсо масжидидаги фаластинлик мўминларга қилинаётган ҳужумларни тўхтатиш ҳақида ультиматум қўйган ва унинг муддати тугагандан кейин ракеталар отган душанбадан бери Исроилга қарата 1500 ракета отгани ҳақида сўзларидан иқтибос келтирди
Душанбадан бери Исроил Ғазо секторига 350 дан ортиқ ҳаво ҳужуми содир этди, деб хабар беради Al Jazeera.
Ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ХАМАСнинг юқори лавозимдаги қўмондонлари, жумладан, ҳаракатнинг Ғазодаги ҳарбий бошлиғи Бассем Исса ҳам бор.
ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ханийнинг айтишича, Исроил билан тўқнашув "муддатсиз", Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху эса можарони авж олдириш билан таҳдид қилган.
Al Jazeera хабар килишича, исроилликлар 2014 йил ХАМАС ва Исроил ўртасидаги урушдан бери биринчи марта Ғазони қуруқликдан ишғол қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Можаронинг авж олишига Исроилнинг Шайх Жарроҳ тумани аҳолисини мажбуран чиқариб юбориш режалари ва Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида мўминларга қилинган ҳужумлар сабаб бўлган, натижада Рамазон ойи мусулмонлар рўзаси пайтида юзлаб фаластинликлар тан жароҳати олган.
Фаластин олов ичра: 13 май хроникаси
Ироил авиацияси қамал қилинган анклавдаги фаластинликлар тўхтовсиз бомбардимонлар остида Ийд ал-Фитр диний байрамини нишонлаш учун пайшанба куни уйғонганида Ғазо секторида баланд бинолар ва бошқа нишонларга ҳужум уюштирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди