close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил полицияси ҳисоботи: «Яҳудий тўдалари» араб дўконларини вайрон қилмоқда

Исроил Шимолий округи полиция бугун, 13 май куни хабар қилишича, ўтган кеча 82 кишининг ҳибсга олиниши мамлакатнинг аралаш шаҳарларида яҳудий ва араб аҳолиси ўртасида тўқнашувлар бошидан буён ҳибсга олинганлар умумий сонини 232 кишига етказди.

Полиция участкаларига келтирилганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор - уларнинг айримлари 13-14 ёшда, деб ёзади The Times of Israel.
Гумон қилинувчилар бир қатор жиноятларга, жумладан, оммавий тартибсизлик, ўт қўйиш ва тошбўрон қилишга алоқадорликда айбланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг маълумотларига кўра, 232 нафар ҳибсга олинганлардан суд 116 нафар гумонланувчининг ҳибсга олинишини узайтиришга келишиб олган.
Баёнотда чоршанба куни оқшомда мамлакат шимолидаги асосий тартибсизликлар ўчоқлари – Тверияда «яҳудийлар тўдалари» томонидан арабларга тегишли тижорат корхоналарининг вайрон қилиниши ва кўча тўқнашувлари, шунингдек, асосан араблар яшайдиган шаҳар саналган Кафр-Кандаги тўқнашувлар ва мулкнинг йўқ қилиниши ҳақида гапирилади.
EADaily хабар қилишича, Шарқий Қуддасдаги асосий учоғи Маъбад тоғидаги ал-Ақсо масжиди ҳудудида бўлган араб аҳолисининг Исроил полицияси билан кўча тўқнашувлари охирги кунлардашиддат билан ривожланиб, Яҳудийлар давлати ва Ғазо секторини назорат қилувчи фаластин гуруҳлари ўртасида қуролли низога айланиб кетди. Ҳамон давом этаётган ўзаро зарбалар алмашиниш оқибатида ўнлаб киши қурбон бўлди ва юзлаб киши яраланди. Аҳоли аралаш яшайдиган шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида қаттиқ тўқнашувлар бўляпти

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase