close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шавкат Мирзиёев: Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз

  • Пайшанба, Апр 15 2021
  • Муаллиф  kun.uz

Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.

Ўтганларни яхши амаллари билан эслаш, руҳларини шод этиш муқаддас қадриятларимиздандир. Уламолар билан суҳбатда Ислом Каримовнинг ана шундай инсоний фазилатлари ёдга олинди.
– Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттиряпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим, – деди Шавкат Мирзиёев.
Аллоҳдан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик тилаб дуо қилинди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase