Сенат «вояга етмаганларга жамоат жойларида ҳар қандай кўзга ташланадиган диний белгилар ва кийим, шунингдек, эркаклар олдида аёлларнинг тўлақонли эмаслиги рамзи бўлган кийимларни тақиқлайдиган» тузатишни тасдиқлаганидан кейин аёллар ижтимоий тармоқларда #Менинг ҳижобимдан қўлингни торт акциясини бошладилар."Французлардан ташқари, кампанияга тез орада бутун дунё бўйлаб Франция президенти Макрон ҳукуматининг ҳаракатларини қоралаган киберспорт фаоллари қўшилди. Қонун Франциянинг бутун мусулмон аҳолисини тўғридан-тўғри камситгани учун жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди.
«Францияда жинсий муносабатларга 15 ёшдан рухсат этилади. Ҳижоб учун эса 18 ёшдан. Бу ҳақида ўйлаб кўринг. Бу ҳижобга қарши қонун эмас. Бу Исломга қарши қонун. #HandsOffMyhijab», - деб ёзди Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири.
Айни пайтда Францияда вояга етмаган мусулмон қизлар учун ҳижоб тақиқланиши аниқ эмас. Бунинг учун қонун лойиҳаси Миллий мажлис томонидан тасдиқланиши керак.
Муслима аёллар ҳокимиятдан ҳижобларини ечтирмасликни сўрашди
Францияда мусулмон аёллар ўз ҳуқуқларини поймол этувчи ҳокимият қарорига норозилик билдирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси