close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин диний дипломи бор шахсларни кайта аттестация қилиш ҳақида қонунни имзолади

Президент Владимир Путин Россия Федерациясидаги хорижда диний таълим олган руҳонийларни кайта аттестациядан ўтказиш ҳақидаги қонунни имзолади, тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет-порталида эълон қилинди.

Чет элда диний таълим олган россиялик руҳонийлар, агар улар Россияда диний фаолиятни амалга ошираётган бўлса, аттестациядан қутулиб қолиши мумкин.
Чет элда диний таълим олишни энди бошлаган ёки режалаштираётган, лекин ҳали Россияда хизмат бошламаган россияликлар уларнинг таълими якунлангач, Россия диний таълим ташкилотларида қўшимча профессионал таълим олиш керак бўлади.
Қонун лойиҳаси Давлат Думасига ўтган йилнинг июлида тақдим этилганди. Лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, қонун меъёрлри Россияга маъруза ўқиш учун келган чет эллик руҳонийларга нисбатан амал қилмайди, чунки бу диний фаолиятга кирмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase