2021 йил 1 апрель куни тунги соат учда протоиерей жуббасини кийиб, Чеченистондаги хизматлари учун олган барча орденларини тақиб олди, Новочеркасскдаги уйининг ҳовлисига чиқиб, ўзини отиб ўлдирди.
«Саратон билан оғримаган, унда фақат диабет бор эди ва у қашшоқликдан азият чекарди. Маҳаллий митрополит уни кўп йиллар хизмат қилган Новоеркасскдаги апостол Констин ва Елена ибодатхонасидан Ростов шаҳридаги Ленин кўчасида жойлашган Дмитрий Донской кичик ибодатхонасига ўтказди, унинг ўрнига эса бошқа одамни ўтказди», – ҳикоя қилади Кузнец. Унинг изоҳ беришича, руҳоний жуда қийналган, чунки у ҳар ой митрополитга жуда катта миқдорда пул тўлаши керак эди.
«Кичик ибодатхонада Андрей отадан ташқари Павел ота ва ходимлар бор эди. Ибодатхона қавми жуда кичик эди, Н.Н.Бритвин бошчилигидаги черков жамоати қўлидан келгача ёрдам берарди, лекин ҳар ой 90 минг рубл миқдоридаги епархиалбадал… Бундай кичик ибодатхна учун, айниқса, коронавирус даврида бу жуда катта пул эди. Рухоний эса тўлашга мажбур эди!», – дейди марҳумнинг дўсти.
Унинг сўзларига кўра, руҳоний декабрь ойида ходимларга маош тўлаш учун кредит олганидан сўнг вазият янада оғирлашди.
Протоиерей Андрей Немыкин қуролли кучлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ишлаш бўйича пеархия бўлими раҳбари, Дон диний семинарий ўқитувчиси, ЖФО ички қўшинлар диний раҳбари эди.
Протоиерейнинг фожиали ўлимидан сўнг Дон митрополияси матбуот котиби Игорь Петровский унинг саратон касаллиги билан оғригани ва кучли оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилганлигини айтган.
Руҳоний кредит қарзлари кўп бўлгани учун ўзини отиб ўлдирди
Ўз жонига суиқасд қилган ростовлик протоиерей Андрей Немыкин саратон билан оғримаган – суиқасднинг асл сабаби Дон митрополиясининг РПЧга ойлик тўловлари жуда катталиги ва банк кредитлари билан боғлиқ оғир моддий аҳвол бўлган. Бу ҳақида 161.ru билан суҳбатда унинг яқин дўсти ва собиқ ёрдамчиси Иван Кузнец гапириб берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|