close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Канадада мактабда намоз ўқиш борасида баҳслар авж олди

Канаданинг Калгари шаҳрида хусусий мактаб мусулмон ўқувчилар унинг ҳудудида намоз ўқиш ҳуқуқига эга экани ҳақидаги низомни бекор қилмоқчи, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Calgary Herald га таяниб.

Академия адвокати Веббер Дэвид Коррининг айтишича, судья Ричард Ньюфельд унга кўра мактаб икки собиқ ўқувчисига товон пули сифатида 18 минг доллар тўлаши лозим бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича Альберта комиссияси қарорини бекор қилиши керак.
Коррининг таъкидлашича, мактабда намоз ўқиш фарзандларини атайлаб дунёвий мактабга ўқишга берган оилаларнинг ҳуқуқларини камситади. – «Агар мактаб бир дин учун диний амалиётга шароилар яратиб берган бўлса, бошқа динлар учун ҳам шуни кутиш керак».
Августда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия мактаб намознинг тақиқланиши билан уқувчилар ҳуқуқларини бузган деб топганди. Бироқ кейинчалик Альберта апелляция суди қарорни бекор қилган, олий суд эса ишни кўриб чиқишни рад қилган, шу сабабли у «муаллақ» ҳолатда қолган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия адвокати Сара Кодерр ўқувчилар фойдасига қарор қабул қилинганини ёқлаб чиқмоқда – у намоз ўқишга рухсат бериш мактаб учун ҳеч қандай ноқулайликлар ва қийинчиликлар олиб келмаслигига ишончи комил. Бундан ташқари, Кодеррнинг таъкидлашича, Веббер Академиясида ўқувчилар  сикхлар салласи, ҳижоб кийиб юради ва ҳоллда рождество арчасини безатишади, бу эса мактабнинг ўз ҳудудида динийлик элементларига рози эканлигини билдиради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase