close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дубай ресторани ишсиз мижозларни меҳмон қилмоқда

БААда Kebab Shop ресторани ёнида ғайриодатий белги кўриш мумкин – унда таомлар ва чегирмалар чанаб ўтилмаган, у иш қидираётган одамлар бу ерда бепул овқатдан умид қилишлари мумкинлигидан хабар беради. «Агар сиз ишсиз бўлсангиз ва иш қидириб юрган бўлсангиз, кирим тамадди қилиб олинг» - хабар беради бу ёзув. Меҳмонларга овқат учун пули бўлганда тўлаб кетиш таклиф этилади.

Бу ёзувли белги келиб чиқиши покистонлик ва канадалик бўлган тадбиркор, Дубайда ресторан филиалига эга бўлган Камол Ризвининг ташаббуси билан пайдо бўлди.
«Бизнинг ҳар куни ресторанимизда овқатланиб, вақтини хуш ўтказадиган бир нечта мижозимиз бор эди. Бу ер улар учун иккин уйдек бўлиб қолганди. Бир куни мен улардан бирининг бошқа келмай қўйганлигини сезиб қолдим», - ҳикоя қилади Камол.
Кейинроқ тадбиркор бу киши ишсиз қолгани ва эндиликда ресторанда овқатланиш имкониятига эга эмаслиги билиб қолди. Камол бу мижозга унинг дўсти орқали ресторанга келиб туриши мумкинлигини етказди.
«Мен буни хайрия деб эмас, пулини бўлиб тўлаш деб ҳисоблашимни айтдим – агар у ишга жойлашса ва пул тўлашни истаса – бемалол келиб тўлаб кетавериши мумкин», - изоҳ беради Камол.
«У яна ресторанга ташриф буюра бошлади ва мен бу дўстларнинг қанчалик бахтли, миннатдор ва ғайратга тўла эканлигини кўрдим», - деди Ризви. Унинг сўзларига қараганда, у айнан ўшанда қанчалик кўп одам шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолгани ҳақида ўйлаган. Шундан кейин тадбиркор барча хоҳловчилар учун ташаббус билдиришга қарор қилган.
Тадбиркорнинг сўзларига қараганда, кунига икки-уч нафар мижоз рестораннинг бу таклифидан фойдаланади. Улар кейинчалик пул тўлаш учун қайтиб келадими деган саволга Ризви қуйидагича жавоб берди: «Ҳа, гарчи уларнинг сони кўп бўлмасада, лекин одамлар ресторанимизга канча пул тўлаш керак эди деган савол билан қайтиб келади. Биз уларга қана лозим топса, шунса беришни айтамиз, биз бу хизмат борасида ҳисоб юритмаймиз».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase