Рўйхатда келтирилган 124 кишидан 115 нафари Қуръоннинг ўзлари ёд олган қисмлари ёки боблари сонига қараб қамоқда бўлиш муддатини қисқартиришга муваффақ бўлган.
“Етти маҳбуснинг қамоқ муддати 20 йилга, тўрт нафар маҳбусники эса 15 йилга қисқартирилди”, деди ахлоқ тузатиш муассасаси ва Қуръон ёд олиш марказларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган қамоқхона ходимларидан бири Муҳаммад Ал Ҳаммади.
Унга кўра, яна саккиз нафар маҳбуснинг жазо муддати 10 йилга, 20 нафариники беш йилга, 35 нафарининг жазоси бир йилга, 41 нафарининг эса олти ойга қисқартирилганини қўшимча қилди.
«Дубайдаги жазо ва ахлоқ тузатиш муассасалари учун 17 йил аввал бошланган Қуръон ёд олиш дастури маҳбусларга ҳаммасини бошидан бошлаш, яхши фуқаро бўлиш, ўзини яхши тутиш ва қамоқхона пайтида ва ундан кейин вақтдан унумли фойдаланиш учун қимматли имконият берди» - деди Ал Ҳаммади.
Дубайда Қуръонни ёд олган маҳбуслар қамоқ муддати 20 йилга қисқартирилади
Қуръонни ёд олганлиги учун Дубайдаги 115 маҳбуснинг қамоқ жазоси олти ойдан 20 йилгача қисқартирилди. Қуръон ўқитувчилари томонидан таълим олган 124 нафар маҳбус Муқаддас Китобни ёддан билиш бўйича имтиҳондан ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси