Эслатиб ўтамизки, Хашукджи 2 октябрь куни, Ситамбулдаги бош консулхона биносига кирганидан кейин ғойиб бўлганди. Беш соат давомида кутгандан сўнг дипломати ваколатхона ходимлари журналистнинг қаллиғига у кетган эканлигини хабар қилдилар. Шундан бери Хашукджи алоқага чиқмади. Туркия ҳукумати журналист ўлдирилган деб ҳисоблайди. Саудия Арабистони ҳукумати бу жиноятга алоқадорлигини рад қилди ва агар қотиллик рўй берган бўлса ҳам, бу ар-Риёдга маълум бўлмаган ҳолда рўй берган деб баёнот берди.
Турк полицияси саудиялик журналист ўлдирилгани ҳақида исбот ва далилларни топди
Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида турк полицияси саудиялик йўқолиб қолган журналист Жамол Хашукджи ўлдирилганини исботлайдиган қатор далиллар топди. NTV телеканалининг хабар қилишича, ўтган тунда турк мутахассислари консулхона ҳовлисидаги тупроқдан намуна олдилар, шунингдек, бино ичида қон изларини қидириш учун ультрафиолет нуридан фойдаландилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши