close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаган йирик намойиш уюштирилди

Истанбул, янги йилнинг биринчи куни ўз тарихидаги энг йирик намойишлардан бирига гувоҳ бўлди.

Истанбул, янги йилнинг биринчи куни ўз тарихидаги энг йирик намойишлардан бирига гувоҳ бўлди.
«Шаҳидларимизга раҳмат тилаймиз, Фаластинни қўллаб – қувватлаймиз, Исроилни эса лаънатлаймиз», - деган шиорлар билан юз минглаган киши Галата кўпригидаги намойишда иштирок этди.
Роппа – роса 308 та нодавлат нотижорат ташкилот томонидан уюштирилган намойиш орқали ҳам ПКК терроризми ҳам да Исроил зулми қораланди.
Мазкур намойиш, 1 – январ куни бомдод намозидан кейин бошлади. Унинг аввалида Аясўфия, Султонаҳмет, Сулаймония ва Таксим жомеъ масжидлари билан Эминўну янги жомеъ масжидида ПКК томонидан шаҳид қилинган аскарлар билан Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар учун дуо қилинди. Ортидан номи тилга олинган манзиллардан Галата кўприги томон йўл олинди.
Қўлларида Турк ва Фаластин байроқларини кўтарган иштирокчилар «Шаҳидлар ўлмайди, ватан бўлинмайди», «Ҳамкорлик қилган хоинлар ҳам, қотил Исроил ҳам жавоб беради», «Қотил Исроил, Фаластиндан кет», «Ал - Ақсога жонимиз фидо бўлсин», «Хамасга салом йўллаймиз, қаршилик кўрсатишни давом эттиринг», - деган шиорлар айтилди.
Турк, араб ва инглиз тилларида ёзилган лавҳаларни кўтарган гуруҳни, Галата кўприги атрофида 200 га яқин балиқчи қайиғининг ҳам қўллаб - қувватлагани маълум қилинди.
Намойишда Ёшлик ва спорт вазири Ўсман Ашкин Бак, Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кўжа, Туркия Буюк Миллат Мажлиси собиқ раиси Мустафа Шентўп, Адолат ва тараққиёт (АК) партиясининг Кайсери депутати Ҳулуси Акар, АК партия Мерсин депутати Нуреддин Небати, АК партия Истанбул депутати Сулаймон Сўйлу ва бошқа расмийлар ҳам иштирок этди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase