Шунингдек, «қиролликнинг Туркия билан кучли алоқаларни ҳеч ким уза олмайди» деб баёнот берди. Саудия Арабистони ва Туркия ғойиб бўлганлигини тергов қилиш билан шуғулланадиган қўшма гуруҳ ташкил қилиш ҳақида келишиб олганлигини Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалин хабар қилди. Эслатиб ўтамиз, ар-Риёд сиёсатини мунтазам равишда танқид қилиб келган мухолиф бўлган саудиялик журналист 2 октябрь куни Туркияда ғойиб бўлган. Бу унинг Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасига кириб кетганидан сўнг рўй берган.
Қирол Салмон йўқолиб қолган саудиялик журналист ҳақидаги иш бўйича биринчи марта сўз очди
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд октябрь ойининг бошида йўқолиб қолган саудиялик журналист Жамол Хашукджи ҳақидаги иш бўйича биринчи марта сўз очди. SPA агентлигининг маълум қилишича, Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда қирол унга журналистнинг ғойиб бўлганлигини тергов қилиш билан шуғулланадиган қўшма гуруҳ ташкил қилишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари