close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистонда Ислом банкларига талаб тобора ўсмоқда

Қозоғистонда ҳозирги пайтда атиги иккита исломи банк - Al Hilal ва Заман-Банк фаолият юритади. 2020 йил ноябрининг охирида уларнинг умумий активлари 81,9 мрд тенгени ташкил қилган ва ўтган йилнинг  худди шу даври билан таққослаганда 45,5%га ўсган.

Бунда активларнинг ўртача йиллик ўсиши охирги уч йилда 30,3%ни ташкил қилди. Ўтган йилнинг ноябри якунларига кўра 2015 йил ноябри билан таққослаганда Қозоғистонда ислом банклари активлари 2,2 баравар ўсган.
Ислом банкларида молиялаштиришнинг асосий тоифаси хом ашё билан боғлиқ бўлмаган иқтисодиётга - қурилиш ва техник хизмат кўрсатиш, савдо, саноат ишлаб чиқариш, машинасозлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига тўғри келади. «Астана» Халқаро молия маркази, тез ўсиб бораётган ва истиқболли инвестиция сегменти сифатида, бизнесга Ислом молиясига тизимли кириш имкониятини тақдим этувчи минтақада биринчи платформа, Қозоғистон Ислом молия бозорининг ривожланишига алоҳида таъсир кўрсатади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase