Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян сешанба куни Пекинда бўлиб ўтган кундалик брифингда шундай деди: «Барча этник гуруҳлар вакиллари яшаш, ривожланиш ва диний эркинликнинг тўла ҳуқуқларидан фойдаланадилар».
Чжао, албатта, хабарларга кўра, бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа Хитой мусулмон озчиликлар аъзолари ушлаб турилган лагерлар ҳақида ҳеч нарса демайди.
Лекин шунга қарамай, унинг 1 декабр куни чиқадиган «Орзу қилайлик» номли янги китобида Франциск имони учун таъқиб остига олинаётган гуруҳлар мисол сифатида "камбағал уйғурлар"ни санаб ўтган.
Франциск дунёни "гуноҳ, изоляция ва азоб-уқубатлар, касаллик ва ёлғизлик жойи сифатида" жамиятнинг атрофидан ва чеккаларидан кўриш кераклиги ҳақида ёзади.
"Мен қувғин қилинганлар ҳақида кўп ўйлайман: роҳинжа, бечора уйғурлар, язидлар - ИШИД уларга нисбатан қилган ишлар ҳақиқатдан ҳам шафқатсизлик эди - ёки Миср ва Покистондаги христианлар черковда ибодат қилаётганда портлаган бомбалардан ҳалок бўлганлар", деб ёзади Франциск ўз китобида.
Бироқ, Папа Трамп маъмурияти ва инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг ҳафсаласини пир қилиб, Хитойнинг диний озчиликларга, жумладан, католикларга босимини қоралашдан бош тортди.
Ватикан ўтган ой Пекин билан католик епископларини илгари суриш бўйича мунозарали битимни янгилади ва Франциск бу масала бўйича Хитой ҳукуматини "хафа қилиб қўядиган" ҳеч нарса айтмаслик ёки қилмаслик учун эҳтиёт бўлди.
Коммунистик партия 1949 йилда ҳокимиятни қўлга киритгач, кўп ўтмай алоқаларни узиб, католик руҳонийларини ҳибсга олганидан бери Хитой ва Ватикан расмий алоқаларга эга эмас.
Папа уйғурлар учун Хитойдан танбеҳ эшитди
Хитой Рим Папаси Францискни янги китобидан олинган парча учун танқид қилди. Китобда Хитойдаги Уйғур мусулмон озчиликларининг азоб-уқубатлари тилга олинган эди. Пекин фикрига кўра, Папанинг сўзлари "ҳаққоний асосга эга эмас".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси