close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Қалбан мен фластинликман». Диего Марадона вафот этди

Аргентина афсонавий футболчи, миллий терма жамоа бош мураббийси Диего Марадона билан видолашишга тайёрланяпти. Ҳукумат уч кунлик мотам эълон қилди. Спорт юлдузи 60 ёшга тўлганидан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Марадона охирги йиллар соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келганди. Шу ойнинг бошида собиқ спортчининг миясига қон қуйилиб, ўшанда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолган эди.

Мана энди, 25 ноябр, чоршанба куни, касалхонадан чиққанидан икки ҳафта ўтиб, собиқ спортчи яна касалхонага ётқизилган. Бу сафар инфаркт билан. Маҳаллий ОАВ ёзишича, бу сафар спорт юлдузининг охирги бор касалхонага ётқизилиши бўлди.
Марадона футбол билан болаликдан шуғуллана бошлаган ва бутун ҳаётини футбол билан боғлаганди. У Аргентина, Испания ва Италия клублари учун ўйнаган, миллий терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган ва унинг таркибида 90дан ортиқ ўйин ўтказган. Спортчилик карьерасини якунлагач, ўзини мураббийлик ишига бағишлаган ва бир қатор футбол юлдузларини вояга етказган.
Афсонавий спортчи сиёсатга қизиқарди, хусусан, Фаластин-Исроил можароси юзасидан бир неча бор фикр билдирганди. Икки йилча аввал Москвага ташрифи чоғида Марадона Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиб, Фаластин халқини қўллаб-қувватлаб сўзлаган эди. "Мен қалбан фаластинликман", - деганди футболчи ўшанда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase